Бокс бўйича ЖЧ. Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалга йўл олди
Унинг рақиби жароҳат сабаб жангдан воз кечди.
Фото: Boxing Uzbekistan
Ливерпуль шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида яна бир вакилимиз финалга чиқди.
Эркаклар ўртасида -65 кг вазнда бўлиб ўтиши керак бўлган ярим финал баҳси, грузиялик Лаша Гурулининг жароҳати сабабли ўтказилмайдиган бўлди.
Шу тариқа, эртага финал Асадхўжа ва бразилиялик Юри Реис ўртасида бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист