Бокс бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи кунги жанглари ўтказилди
Расм: vesti.kz Асилбек Жалилов
1 апрелдан 2 апрелга ўтар кечаси уч нафар ўзбекистонлик спортчи Жаҳон кубоги доирасида рингга чиқди.
Беллашувларда қуйидагилар тўқнаш келди:
Соат 23:15 да -60 кг вазн тоифасида: Мадийар Данияров (Ўзбекистон) – Майкеле Балдасси (Италия)
Соат 03:30 да -50 кг вазн тоифасида: Асилбек Жалилов (Ўзбекистон) – Нурзат Онғаров (Қозоғистон)
Соат 04:45 да -85 кг вазн тоифасида: Акмалжон Исроилов (Ўзбекистон) – Леонид Бериша (Швейцария)
Ўзбекистонлик боксчи Мадийар Данияров 4:1 ҳисобида ғалаба қўзониб, кейинги босқичга йўл олди. Асилбек Жалилов қозоғистонлик боксчига ҳеч қандай имконият қўймай, рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди. 85 кг вазн тоифасидаги Акмалжон Исроилов ҳам жангни нокдаун билан якунлаб, навбатдаги босқичга ўтди.
Бакрадзе Иман
Редактор