locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бокс бўйича Ўзбекистон U17 терма жамоаси энг кўп финалчи билан ҳал қилувчи босқичга йўл олди

Эртага U15, 15-май куни эса U17 ёш тоифаларида финал жангалари бўлиб ўтади.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бокс бўйича Ўзбекистон U17 терма жамоаси энг кўп финалчи билан ҳал қилувчи босқичга йўл олди
Фото: Olympic.uz

Тошкент мезбонлик қилаётган бокс бўйича U15 ва U17 ёш тоифалари ўртасидаги Осиё чемпионатида ярим финал жангалари ортида қолди. Ўсмирлар (U17) тоифасидаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг 16 нафар вакили (6 нафар қиз ва 10 нафар йигит) финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шубҳасиз, бу иштирокчи давлатлар орасидаги энг юқори натижа бўлди. Бу кўрсаткич бўйича Қозоғистон терма жамоаси 11 нафар финалчи билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликни 9 нафар финалчига эга Ҳиндистон терма жамоаси якунлаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, кичик ўсмирлар (U15) тоифасида ҳам 21 нафар боксчимиз финал йўлланмасини қўлга киритиб, энг юқори натижани қайд этган эди.

Бугун мусобақада дам олиш куни. Эртага U15, 15-май куни эса U17 ёш тоифаларида финал жангалари бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг