Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Жанубий Африкада отиб ўлдирилди
Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Золани Тете Жанубий Африка Республикасида отиб ўлдирилди. 38 ёшли боксчи Шарқий Кейп провинциясининг Мдансане шаҳридаги уйи яқинида қўлли ҳужумга учраган.
Полиция маълумотига кўра, Тете автомобилида уйига келиб, дарвоза очилишини кутayotgan пайтда ниқоб таққан икки қўлли шахс унга ҳужум қилган. Боксчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Машинада бўлган 27 ёшли аёл ҳам бир неча марта ўқ еган ва шифохонага ётқизилган.
Жанубий Африка полицияси ҳодиса юзасидан қатиллик бўйича тергов бошлаган. Мамлакат спорт, санъат ва маданият вазири Гайтон Маккензи Тете вафотини Жанубий Африка спорти учун катта йўқотиш деб атади.
Маълумот учун, Золани Тете фаолияти давомида икки вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган. У супер енгил вазнда IBF ва энг енгил вазнда эса WBO чемпионлик камарларига эгалик қилган.