Бокс бўйича Осиё чемпионатида 5 та олтин ва 3 та кумуш медал қўлга киритилди
Бокс бўйича U-15 ва U-17 Осиё чемпионатининг бугунги финал баҳслари ёш боксчиларимиз учун муваффақиятларга бой тарзда ўтмоқда.
Мусобақанинг ҳал қилувчи жангларида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари юксак маҳорат ва матонат намойиш этиб, бир қатор олтин ва кумуш медалларни қўлга киритишди.
Хусусан, -33 кг вазнда Одина Юсупова, -35 кг да Сарвиноз Зоирова, -49 кг да Зебинисо Абдуллаева, -55 кг да Баҳора Маҳмуджонова ҳамда -64 кг вазнда Малика Улуғбекова ўз рақибаларини мағлуб этиб, Осиё чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишди.
Шунингдек, -40 кг вазнда Оминахон Носирова, -58 кг да Муқаддас Зокирова ҳамда -67 кг вазнда Шахона Мулложонова кумуш медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, “Олимпия шаҳарчаси”да ўтаётган мазкур нуфузли мусобақада Осиёнинг 21 давлатидан ташриф буюрган 500 нафардан ортиқ ёш чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.