Бокс бўйича Осиё чемпионати олдидан Ташкилий қўмита йиғилиши ўтказилди
Жорий йилнинг 3-15-май кунлари Тошкент шаҳрида бокс бўйича кичик ўсмирлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бугун Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов бошчилигида халқаро мусобақани ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш масаласига бағишланган ташкилий қўмита йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда халқаро турнирни юқори даражада ўтказиш мақсадида амалга ошириладиган ишлар, хусусан, хориждан келадиган спорт делегацияларига зарур шарт-шароитларни яратиш ва бу борада тегишли вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолияти муҳокама қилинди.
Масъулларга мусобақа иштирокчилари ташриф буюрадиган жойлар ва уларнинг атроф-ҳудудларида жамоат тартибини сақланиши, шунингдек, халқаро турнирни юқори даражада ўтказиш билан боғлиқ бир қатор муҳим топшириқ ва кўрсатмалар берилди.