locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бокс. Баxtiyор То‘рабоев: \"Кумуш медал улар учун етарли эмас!\"

3-15 май кунлари Тошкент шаҳри ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бокс.  Баxtiyор То‘рабоев: "Кумуш медал улар учун етарли эмас!"
photo: boks Uzbekistan

3-15 май кунлари Тошкент шаҳри ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Унда муваффақиятли иштирок этган терма жамоамиз вакиллари қитъада етакчи бўлишди. Биз ушбу чемпионат якуни бўйича ўсмирлар ва кичик ўсмирлар терма жамоамиз (ўғил болалар) катта мураббийи Баxtийор То‘рабоевга бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.

- Осиё чемпионатидаги муваффақиятли иштирок учун кўплаб омиллар сабаб бўлади. Шу борада бироз сўз юритсангиз?

- Албатта, терма жамоани шакллантириш ва уларни муносиб тайёргарлик кўриши учун биринчи навбатда Ўзбекистон бокс федерациясининг ҳар томонлама мукаммал шароит яратиб берганлигида деб биламан. Қолаверса, нафақат терма жамоа, балки боксчиларимизнинг шахсий мураббийлари билан биргаликда, "бир ёқадан бош чиқариб", ишлаганлигимиз ҳам ўз самарасини берди, деб ўйлайман.

- "Уйда деворлар ҳам ёрдам беради", деган иборага муносабатингиз қандай?

- Ҳа, бу бевосита мухлислар билан боғлиқ. Шунингдек, ўз уйингда рингга кўтарилиш қўшимча мотивация ҳам беради.

- Шубҳасиз, чемпионатда етакчи бўлдик, лекин кутилмаган натижалар ҳам бўлди, назаримда?

- Афсуски шундай.

- Нега, афсуски?

- Чунки оғир вазн тоифасидаги шогирдимиз Фарҳод Баходировнинг биринчи жангида катта устунлик билан асосий рақибларидан бирини ютиб турган вақтида қўли чиқиб кетганлиги ачинарли бўлди. Бу вазият бўлмаганида ундан ҳам олтин медал кутар эдик.

- Умуман, бу чемпионатда кимларни ўз имкониятидан пастроқ даражада иштирок этди, деб ўйлайсиз?

- Ўсмирлар тоифасида -54 кгда Абдулбосит Юрсинбоев ҳамда -80 кгда Самандар Умаровни айтган бўлардим.

- Ие, улар кумуш медални қўлга киритишдику?

- Ҳа, кумуш улар учун етарли эмасди. Аслида уларнинг имконияти янада яхшироқ эди ва биз улардан чемпионликни кутган эдик. Лекин шуни аниқ айта оламан-ки, энг катта ютуқлари ҳали олдинда. Бу сафар улар ҳам, биз ҳам керакли хулосани олдик.

- Келинг энди, шу саволнинг акси, яъни имкониятидан-да юқори ҳаракат қилган ким бўлди?

-63 кгда чемпион ва "Энг яхши боксиер" номинациясида ғолиб бўлган, Рушен Саидуллаевни айтган бўлардим. Аслида, унинг терма жамоадан ўрин олиши сўнгги кунларда маълум бўлганди. Иккиланиш йўқ эмасди, бироқ ўз имкониятидан максимал даражада фойдаланди.

- Шу саволнинг мантиқий давоми дейлик, чемпионатда кимларнинг жангларидан завқ олдингиз?

- Кичик ўсмирлар тоифасида Файоз Норалиев, Мансур Абдуҳамидовлар жуда мазмунли ҳаракат қилишди.

-Айтайлик, сизда Осиё чемпионатининг " Энг яхши боксчиси"ни аниқлаб бериш имконияти тақдим этилганда, кимни тавсия қилган бўлардингиз?

- Ўсмирларда ўзимизники бўлди, шунинг учун кичик ўсмирлар ўртасида Мансур Абдуҳамидовни таклиф этган бўлардим.

- Осиё чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлганларнинг терма жамоадаги ўрни қай даражада кафолатланган?

- Бизда ким бўлишини фарқ йўқ. Фақат муносиблари ва меҳнатдан тўхтамай, ўз устида ишлайдиганлар терма жамоадан ўрин олади. Қолаверса, интизом ҳам муҳим. Шунинг учун асло хотиржамликка берилиш керак эмас.

- Баxtийор ака ишларга омад, ўйлаймизки, навбатдаги чемпионатларда ҳам етакчиликни сақлаб қоласизлар.

- Бу йўлда бор имкониятимизни ишга соламиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг