Бокс. Асилбек ҳам кейинги босқичда!
PHOTO: Google
Бокс бўйича Бразилия давлатида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг иккинчи кун кечки дастурдаги жанглари бўлиб ўтди.
Асилбек Жалилов кечки дастурдаги баҳсларимизни бошлаб берди. -50 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ҳамюртимиз қозоғистонлик рақиби Нурзат Онгаровга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабани ўзи учун расмийлаштирди.
Спортчиларимиз иштирокидаги жанглар натижаларини сайтимиз орқали кузатиб боринг
Иброҳим Жалолов
Редактор