Бокс: 30 май куни ярим финаллар якунланади — 9 нафар ўзбекистонлик рингга кўтарилади
Бокс бўйича мусобақаларда ярим финал баҳсларининг сўнгги куни бошланди. Кеча, 29 май куни ўтган жанглардан сўнг 4 нафар ўзбекистонлик спортчи финалга йўл олди. Бугун эса яна 9 нафар боксчимиз ҳал қилувчи жангларда қатнашади.
Қуйидаги жуфтликларда ўзбекистонликлар рингга чиқади:
-70 кг: Ойша Тоирова — Жао Чунюан (Хитой), соат 12:00
-60 кг: Мадияр Данияров — Моҳаммад Абу (Иордания), соат 13:00
-80 кг: Самандар Жалолов — Танглатиҳан Туоҳетаербиеке (Хитой), соат 13:30
-85 кг: Нусратбек Тоҳиров — Бекзат Тангатар (Қозоғистон), соат 14:00
-57 кг: Нигина Ўктамова — Пунраве Руенрос (Таиланд), соат 15:15
-75 кг: Азиза Зокирова — Карине Аирапетиан (Украина), соат 15:45
-50 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев — Титиват Плонгаура (Таиланд), соат 16:00
-70 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов — Кан Чиа-Веи (Хитой Тайпейи), соат 16:30
-75 кг: Жавоҳир Абдураҳмонов — Заид Иашаш (Иордания), соат 17:00
Жанглар икки қисмда ўтади. Биринчи дастур соат 12:00 да, иккинчиси эса 15:00 да старт олади.