locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бокчиларимиз жаҳон чемпионати арафасида Англияда йиғин ўтказади

Ўзбекистон терма жамоаси Ливерпулда бўладиган мусобақага тайёргарликни Шеффилдда якунламоқда
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Telegram

4–14 сентябрь кунлари Англиянинг Ливерпул шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. 17 август куни эркаклар терма жамоамиз мазкур мусобақага пухта тайёргарлик кўриш учун “Туманли Альбион”га йўл олди.

Режага кўра, спортчиларимиз Шеффилд шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказиб, маҳаллий об-ҳавога мослашадилар. Ушбу йиғинга 20 нафар бокчи жалб қилинган бўлиб, якунда жаҳон чемпионатида қатнашадиган асосий таркиб шакллантирилади.

Шунингдек, 20-август куни Элшод Расулов бошчилигидаги аёллар терма жамоамиз ҳам Англияга сафар қилади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг