Боб Арум: 60 йиллик фаолиятимда Иноуэга ўхшаган боксчини кўрмаганман
Расм: gettyimages.com
Машҳур америкалик промоутер Боб Арум жаҳон боксининг энг юқори поғоналарида турибдиган япониялик Наоя Иноуэ ҳақида баланд фикр билдирди.
— Иноуэ фақат ўз вазн тоифасида эмас, балки умумий ҳисобда ҳам дунёнинг энг кучли боксчиси. Мен уни фақат рейтингда эмас, умуман бокс тарихидаги энг зўр жангчилардан бири, десам хато бўлмайди. Қариб 60 йиллик тажрибамда унга ўхшаш боксчини учратмаганман, — деди Арум.
Маълумки, Наоя Иноуэ ҳозирда иккинчи енг енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони ҳисобланади. Унинг навбатдаги жангини 14 сентябр куни ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиевга қарши ўтказиши режалаштирилган.
Бакрадзе Иман
Редактор