locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Биволнинг WBO камари Айфертга қарши жангда ўртага қўйилмайди — манба

Ушбу тўқнашув 30 май куни бўлиб ўтади.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Россиялик Дмитрий Биволга тегишли бўлган яримоғир вазн тоифасидаги WBO камари германлик Михaэл Айфертга қарши жангда ўртага қўйилмайди. Бу ҳақда Ring Magazine журнали журналисти Майк Коппингер WBO президенти Густаво Оливейранинг маълумотига таянадиган хабар тарқатмоқда.

Бунга Украинадаги давом этаётган вазият сабаб қилиб кўрсатилган. Шу билан бирга, WBO Биволни чемпионлик унвонидан маҳрум қилмайди. Жангда WBA ва IBF камарлари, шунингдек, The Ring журнали талқини бўйича яримоғир вазндаги жаҳон чемпионлик унвони ўртага қўйилади.

Бивол ва Айферт ўртасидаги тўқнашув 30 май куни Екатеринбургдаги «УГМК-Арена»да, Рус мис компанияси (РМК) кўмагида ўтказиладиган RCC турнири доирасида бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг