locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бектемир Мелиқўзиев WBA рейтингининг энг юқори поғонасига кўтарилди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бектемир Мелиқўзиев WBA рейтингининг энг юқори поғонасига кўтарилди
Расм: gettyimages.com

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) май ойи якунлари бўйича профессионал боксчиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, яқинда даъвогарлик жангида ғалаба қозонган Бектемир Мелиқўзиев супер ўрта вазн тоифасида 1-ўринга кўтарилди.

Қуйидаги боксчиларимиз WBAнинг сўнгги рейтингида қуйидагича ўрин эгаллашди:
• Ҳасанбой Дўсматов (минимал вазн) — 8-ўринда қолди;
• Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) — вақтинчалик чемпион мақомида қолмоқда;
• Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн) — 9-ўринга кўтарилди (ўтган ойда 13-ўринда эди);
• Отабек Холматов (ярим енгил вазн) — 3-ўринни сақлаб қолди;
• Сирожбек Исмоилов (енгил вазн) — 13-ўринга тушди (ўтган ой 11-ўринда эди);
• Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн) — 1-ўринда қолди;
• Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) — 5-ўринда қолди;
• Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) — 3-ўриндан 1-ўринга кўтарилди.

Бу натижалар ўзбекистонлик боксчиларнинг жаҳон аренасидаги нуфузи ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг