locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик камари йўлидаги Элиминатор жангини ўтказади

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages

Маълум бўлишича, Мелиқўзиев 30 май куни ўзи ҳамкорлик қиладиган Golden Boy промоутерлик компанияси Лас-Вегас шаҳрида ташкил этадиган проф бокс оқшоми доирасида рингга қайтади.

29 яшар ҳамюртимизга ўша куни америкалик Дарюс Фулгхем рақиблик қилади. Жанг суперўрта вазн тоифасидаги WBA Элиминатори мақомида ўтказилади. Мелиқўзиев айни дамда ушбу ташкилот рейтингда учинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, Фулгхем тўртинчи поғонада бормоқда.

Маълумот учун, Бектемир фаолияти давомида ҳозирга қадар 16 та жанг ўтказиб, 15 та ғалаба (10 KO) ва 1 та мағлубият қайд этган. Дарюс ҳисобида эса 14 та жангда қўлга киритилган 14 та ғалаба (12 KO) бор.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг