locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бассам Ганем Ўзбекистонга ташриф буюрди

Бу ҳақда бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бассам Ганем Ўзбекистонга ташриф буюрди
Фото: Boxing Uzbekistan

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1-16 май кунлари Тошкент шаҳри ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтувчи Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Мазкур қитъа чемпионатига тайёргарлик қай йўсинда кечаётганлиги ва шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш учун куни кеча, "Asian Boxing" ташкилоти Бош менежери Бассам Ганем юртимизга ташриф буюрди.

Ўзбекистон бокс федерацияси Бош котиби Шоҳид Тиллабоев ҳамроҳлигида мартабали меҳмон бутун кун мобайнида Осиё чемпионатига ташриф буюрувчиларнинг яшаш шароитлари учун яратилган қулайликлар ҳамда ушбу чемпионат ўтказилувчи аренани кўздан кечирди.

Қолаверса, жаноб Бассам кичик ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати финал баҳсларини ҳам бевосита аренадан кузатиб борди.

Якунда, Тошкент шаҳри нуфузли мусобақани яна бир маротаба юқори савияда ўтказа олишига ишонч ҳосил қилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг