locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баҳодир Жалоловнинг Нью-Йоркдаги жанги 10 раунд этиб белгиланди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Баҳодир Жалоловнинг Нью-Йоркдаги жанги 10 раунд этиб белгиланди
Расм: Gazeta.uz

Супероғир вазн тоифасида ҳаракат қилаётган юртдошимиз Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги 26 июл куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги машҳур “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида бўлиб ўтади. Мазкур кеча Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилади.

Аввал хабар берганимиздек, Жалолов ушбу шоу доирасида Италия вакили, 36 ёшли Жанмарко Кардильога қарши рингга чиқади. Боксчимизнинг менежерлик компанияси — “Мир Бокса” хабарига кўра, жанг 10 раунд давом этади.

Шу пайтгача Баҳодир Жалолов профессионал рингда 15 марта жанг ўтказган ва барчасини ғалаба билан якунлаган. Барча жангларда рақибларини нокаутга учратгани унинг кучли зарбага эга эканини кўрсатади.

Жанмарко Кардильо эса ўз фаолияти давомида 15 та жанг ўтказган: 12 ғалаба, 1 мағлубият ва 2 дуранг натижасига эришган. Унинг барча жанглари Италияда бўлиб ўтган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг