locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанг санаси, рақиби ва манзили маълум!

Бокс
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанг санаси, рақиби ва манзили маълум!
Расм: gettyimages.com

Супероғир вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Баҳодир Жалоловнинг профессионал рингдаги навбатдаги жанги ҳақида расмий маълумот эълон қилинди. 27 июл куни (Тошкент вақти билан тонгида) Баҳодир АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган машҳур “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида ўтказиладиган профессионал бокс кечасида рингга чиқади. Бу ҳақда унинг ҳамкори Top Rank промоутерлик компанияси маълум қилди.

Жангда Жалоловга италиялик тажрибали боксчи Жанмарко Кардильо рақиблик қилади. У Баҳодир фаолиятидаги энг кучли рақиблардан бири бўлиши мумкин. Кардильо бунга қадар барча жангларини Италияда ўтказган. Унинг рекорди: 12 ғалаба, 1 мағлубият, 2 дуранг.

Жалолов эса профессионал рингдаги барча 15 жангини ғалаба билан якунлаган, уларнинг аксариятини нокаут билан. Бу жанг Баҳодир учун жаҳон аренасига янада жиддий қадам бўлиши кутилмоқда.

Шу кечадаги яна бир қизиқарли беллашув — юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Исроил Мадримов иштирок этадиган вазн тоифасида бўлиб ўтади. Унинг эҳтимолий рақиблари Ксандер Заяс ва Хорхе Гарсия Перес ўзаро вакант WBO чемпионлик камари учун рингга чиқишади.

Оқшомнинг марказий жангида эса ярим енгил вазнда WBC камари учун Брюс Каррингтон ва Матеус Гейта тўқнаш келади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг