Баҳодир Жалоловнинг 9 августдаги жанги сўроқ остида қолди
BoxRec’da чиққан маълумотлар ўчирилди, расмий изоҳ ҳали берилмади
Расм: Olympic.uz
Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасидаги чемпионимиз Баҳодир Жалолов яқинда Тошкентга қайтди. Бир неча кун олдин BoxRec портали унинг 9 август куни АҚШнинг Калифорния штатда жанг ўтказиши ҳақида хабар берган эди.
Бироқ ҳозирда мазкур маълумотлар сайтдан олиб ташланган. Ҳозирча на Баҳодир Жалолов, на у билан ҳамкорлик қиладиган Top Rank промоутерлик компанияси ушбу вазиятга изоҳ берди.
Жанг тақдири ҳақидаги аниқ маълумотлар кейинроқ маълум бўлиши кутилмоқда.
Бакрадзе Иман
Редактор