locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баҳодир Жалолов ва Отабек Холматов Астанага йўл олишди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Баҳодир Жалолов ва Отабек Холматов Астанага йўл олишди
ФОТО: proboxing_uz

5-апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Top Rank промоутерлик компанияси томонидан проф бокс оқшоми ташкил этилади.

Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида икки боксчимиз - супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 14-0, 14 КО) ҳамда ярименгил вазндаги Отабек Холматов (12-1, 11 КО) ҳам ўзларининг навбатдаги рейтинги жангларини ўтказишади.

Жалолов украиналик Игорь Шевадзуцкий (12-2, 10 КО)га, Холматов эса филиппинлик Жейсон Кано Манигос (30-12-2, 20 КО)га қарши рингга кўтарилади.

Ҳозиргина боксчиларимиз мураббийлар ҳамроҳлигида Қозоғистонга учиб кетишди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг