locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баҳодир Жалолов тўлиқ 8 раунд давом этган жангда ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди

Ҳамюртимиз проф боксдаги рекордини 16-0 га етказиб олди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Баҳодир Жалолов тўлиқ 8 раунд давом этган жангда ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди
Photo: gettyimages

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида профессионал бокс бўйича IBA.Pro 10 турнири ўтказди.

Мусобақа доирасида Ўзбекистонлик супер оғир вазн тоифасидаги профессионал боксчи Баҳодир Жалолов россиялик рақиби Виталий Кудуховга қарши рингга чиқди.

8 раунд давом этган жангда Жалолов ҳакамлар қарори билан ғалаба қозониб, проф боксдаги рекордини 16-0 кўринишига етказиб олди.

Маълумот ўрнида, 31 ёшли ўзбекистонлик чармқўлқоп устаси сўнгги жангини апрель ойида Қозоғистонда украиналик Игор Шевадзутскийга қарши ўтказиб, ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонганди.

Аввалроқ, Баҳодирнинг 26 июль куни Нью-Йоркда ўтиши режалаштирилган жанги италиялик рақиби Жанмарко Кардиолнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли бекор бўлганди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг