locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Баҳодир Жалолов камарлар учун кураша олмайди!” - ўзбекистонлик боксчига қарши норозилик кучаймоқда

Бокс
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
“Баҳодир Жалолов камарлар учун кураша олмайди!” - ўзбекистонлик боксчига қарши норозилик кучаймоқда
ФОТО: Nurgali Jumagazi

Икки карра Олимпиада чемпиони, ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов Остонада ўтказган сўнгги жангида танқидлар ёмғиридан қолиб кетди.

Хусусан, Россиянинг Championat.com нашри ҳамюртимизнинг сўнгги жангига ўз норозилигини билдирди.

“Жалоловнинг ҳозир рингда кўрсатаётган жангига қарайдиган бўлсак, у топ даражадаги рақиблар билан рингга чиқса, қийинчиликка дуч келади. Ҳозирча Жалолов камарлар учун курашиш даражасидан анча йироқда.

Баҳодир Усикдан ўрнак олиб, ўз услубини қайта кўриб чиқиши, вақт-вақти билан кучлироқ рақиблар билан жанг қилишни бошлаши керак.

Агар у яқин орада Фабио Уордли ёки Мартин Баколе каби рақиблар билан учрашса, бу Жалолов учун яхшилик билан тугамаслиги аниқ”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов ўзининг сўнгги жангида украиналик спортчи Игор Шевадзутскийга қарши ўтказди. Ўн раунд давом этган жангда ҳамюртимиз очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг