locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баҳодир Жалолов IBF рейтингида бир поғона пасайди

Ўзбек боксчиси ҳозирда супероғир вазнда - 13-ўринда
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Telegram

Ўзбекистоннинг машҳур супероғир вазн вакили Баҳодир Жалолов (15–0, 14 KO) Халқаро бокс федерацияси (IBF)нинг янгиланган рейтингда бир поғона пасайиб, 13-ўринни эгаллади.

Жалолов бу йил фақат бир марта жанг қилди — апрел ойида Остонада украиналик Игор Шевадзутскийни ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этди. Июлда италиялик Жанмарко Кардилло билан жанг ўтказилиши кутилган эди, аммо рақиб соғлиғи сабаб майдонга чиқмади.

Шунингдек, икки карра Олимпиада чемпиони WBC рейтингда ҳам бир поғона пасайиб, ҳозирда 8-ўринда қайд этилган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг