locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бакудаги ғалабадан тўрт кун ўтиб, Саиджамшид Жафаров профессионал рингга чиқади

Бокс
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Бакудаги ғалабадан тўрт кун ўтиб, Саиджамшид Жафаров профессионал рингга чиқади
sputniknews.ru Саиджамшид Жафаров

18 апрел куни Челябенск шаҳрида профессионал бокс бўйича IBA.Pro 2 турнири бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи икки боксчи ҳам иштирок этади. Premier Boxing Academy жамоаси аъзоси Саиджамшид Жафаров профессионал рингдаги иккинчи жангини ўтказади. У россиялик тажрибали рақиб - Сергей Лубковичга қарши жанг қилади. Жанг 6 раунддан иборат бўлиб, 71 кггача бўлган вазн тоифасида ўтади. Лубкович ҳисобида 18 ғалаба (12 та нокаут) ва 1 мағлубият мавжуд.

17 апрел куни расмий тарозидан ўтиш маросими бўлиб ўтди. Ҳар икки боксчи вазн лимитига мос тушди: Лубкович - 70,6 кг, Жафаров - 70,75 кг. Эслатиб ўтамиз, Саиджамшид Жафаров ҳам атиги тўрт кун олдин Баку шаҳрида якунланган халқаро «Буюк Ипак Йўли» турнирида чемпионликни қўлга киритган эди. Ушбу мусобақада у Озарбайжон терма жамоаси сафида иштирок этган.

IBA.Pro 2 турнир доирасида яна бир ўзбекистонлик боксчи - Мадияр Саидрахимов ҳам рингга чиқади. У россиялик Андрей Стоцкийга қарши 6 раундлик жанг ўтказади. Мадияр рақибидан тахминан бир килограмм оғирроқ бўлди: 91,2 кгга қарши 90,35 кг.

Турнирнинг марказий жангида собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёв иштирок этади. Ярим енгил вазн тоифасида жанг қиладиган россиялик боксчи, бу жангга тайёргарликнинг асосий қисмини Ўзбекистонда ўтказди. Унинг рақиби - Германия вакили Артур Манн. Бу Ковалёв учун профессионал карерадаги охирги жанг бўлади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг