locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аюбхон Бахтиёров WBC Гран-присида ғалаба билан старт қилди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аюбхон Бахтиеров WBC Гран-присида ғалаба билан старт қилди
Расм: uza.uz Аюбхон Бахтиеров

17 апрел куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида WBC Гран-при турнири бошланди. Мусобақа доирасида ярим ўрта вазн тоифасидаги жанглар старт олди. Ушбу вазнда Ўзбекистон шарафини Аюбхон Бахтиеров ҳимоя қилмоқда.

Турнирнинг биринчи босқичида у франциялик Жамал Раджабга қарши жанг қилди. Олти раундга мўлжалланган жангнинг охирги босқичи бошлангач, бир дақиқа ўтибоқ, ҳакам жангни тўхтатди. Бахтиёров жанг давомида кучли устунликни намойиш этди ва охирги раунддаги зарба серияси орқали техник нокаут билан ғалабага эришди.

Аюбхон Бахтиеров эндиликда 20–22 июн кунлари бўлиб ўтадиган иккинчи босқичда иштирок этади. Шунингдек, 18 апрел куни бошқа бир ўзбекистонлик боксчи - Камронбек Эшматов ҳам WBC турнири доирасида рингга кўтарилади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг