Аёллар терма жамоамиз Хитойдаги халқаро йиғинда иштирок этади
Ўзбекистонлик боксчи қизлар 13–28 июл кунлари Фуцзиян шаҳрида тайёргарлик кўради
Расм: boxing.uz
Аёллар терма жамоамиз Хитойнинг Фуцзиян шаҳрида ўтадиган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Йиғин 13 июлдан 28 июлгача давом этади.
Ушбу йиғинда қуйидаги спортчилар иштирок этади:
• Фарзона Фозилова
• Сабина Бобоқулова
• Феруза Казакова
• Нигина Ўктамова
• Ситора Турдибекова
• Навбаҳор Ҳамидова
• Азиза Зокирова
• Соҳиба Рўзметова
• Олтиной Сотимбоева
Нигина Ўктамова Хитойдаги халқаро мусобақани якунлаганидан сўнг, жамоага қўшилади.
Жамоамизга мураббийлар Элшод Расулов, Фернандез Хименез Барбаро, Ислом Таджибаев ва Истам Кабинов бошчилик қилади. Шифокор — Комилжон Расулов.
Бакрадзе Иман
Редактор