Авазбек Холмирзаев навбатдаги жангида япон рақибга қарши тушади
ONE Championship доирасидаги жангда у Санжар Зокиров мағлуб этган Вада билан рингга чиқади
Расм: Olympic.uz
ММА бўйича юртимиз вакили Авазбек Холмирзаевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди. 24 ёшли ҳамюртимиз 18 июл куни ONE FC ташкилоти доирасидаги турнирда октагонга қайтиши режалаштирилган.
Унинг навбатдаги рақиби — Япониялик Татсумитсу Вада бўлади. Вада ўзбекистонлик мухлисларга бегона эмас. Жорий йил январь ойида у бошқа бир ҳамюртимиз — Санжар Зокиров билан жанг қилган ва очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учраган эди.
Авазбек Холмирзаев профессионал фаолияти давомида 14 та жанг ўтказиб, 12 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган. 36 ёшли Вада эса 26 та ғалаба, 13 мағлубият ва 2 дурангга эга.
Бакрадзе Иман
Редактор