locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳавасбек Асадуллаев россиялик боксчига 20-жангида илк мағлубиятни тақдим этди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳавасбек Асадуллаев россиялик боксчига 20-жангида илк мағлубиятни тақдим этди
ФОТО: ProBoxinguz

Айни дақиқаларда Россия Федерациясининг Уфа шаҳридаги "Wrestling Palace" мажмуасида IBA PRO 3 профессионал бокс оқшоми ташкил этиляпти.

Турнир доирасида чарм қўлқоп устамиз Ҳавасбек Асадуллаев россиялик тажрибали боксчи, мағлубият нима эканлигини билмай келаётган Алан Хугаевга қарши баҳс олиб борди.

Яримўрта вазн тоифасидаги ушбу жанг тўлиқ давом этди ва унда Ҳавасбек очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.

Бу 25 ёшли Асадуллаев учун профессионал боксдаги тўртинчи жангида қўлга киритилган тўртинчи ғалаба бўлди. 26 яшар Алан Хугаев эса бугун 20-жангида илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг