locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳавасбек Асадуллаев проф боксдаги тўртинчи жангини ўтказади

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳавасбек Асадуллаев проф боксдаги тўртинчи жангини ўтказади
ФОТО: ProBoxing_uz

25-апрел куни Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида жойлашган "Wrestling Palace" мажмуасида IBA PRO 3 профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида чарм қўлқоп устамиз Ҳавасбек Асадуллаев ҳам рингга кўтарилади. Андижонлик 25 ёшли Ҳавасбекка ўша куни россиялик тажрибали боксчи Алан Хугаев рақиб бўлади. Жанг яримўрта вазн тоифасида ташкил этилади.

Маълумот учун, бу Асадуллаев учун профессионал боксдаги тўртинчи жанг бўлади. У бундан аввалги барча жангларида ғалаба қозонган. Икки жангда рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган.

26 ёшли Алан Хугаев ҳисобида эса 19 та ғалаба бор. У ғалабаларининг 9 тасини муддатидан олдин қўлга киритган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг