Ҳасанбой Дўсматов проф боксдаги 7-ғалабасига эришди
Фото: Boxing Uzbekistan
Олимпиаданинг икки карра соҳиби Ҳасанбой Дўсматов проф боксдаги навбатдаги жангда иштирок этди. Андижонлик 32 ёшли боксчи бу сафарги рақибини очколар ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўзбек чарм қўлқоп устаси проф боксдаги еттинчи жангда еттинчи ғалабасига эришди. Бишкек шаҳрида ўтказилган бокс оқшомида Дўсматов Филиппин вакили Марк Антониони 8 раундлик жангда очколар эвазига мағлубиятга учратди.
Дўсматов бунгача сўнгги жангини 2023 йил ноябрь ойида Россия Федерациясида ЖАР вакили Сипхамандла Баленига қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра зафар қучганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист