Асадхўжа Мўйдинхўжаев профессионал боксдаги юришини давом эттиради
У 26 сентябрь куни Homestretch турнири доирасида навбатдаги жангини ўтказади.
photo: boks Uzbekistan
Олимпиада чемпиони, 3 карра жаҳон чемпионати ғолиби Асадхўжа Мўйдинхўжаев профессионал боксдаги юришини давом эттиради. У 26 сентябрь куни Homestretch турнири доирасида навбатдаги жангини ўтказади. Рақиб номи тез орада маълум қилинади.
Шунингдек, жаҳон чемпиони Жавоҳир Умматалиев ҳам 17 октябрь куни Лондон шаҳридаги O2 Arenaда бўлиб ўтадиган Даниэль Дюбуа – Фабио Уордли 2 турнирида рингга кўтарилади. Унинг ҳам рақиби тез орада эълон қилинади.
Ҳар икки вакилимиз профессионал боксда 2 та жанг ўтказишган ва ҳар иккисида ғалабага эришган.
Боксчиларимизга навбатдаги жангларда омад ва зафарлар тилаймиз!