locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аҳмадалиев, Мадримов ва Жалолов Тўлқин Қиличевга Меrcedes совға қилишди

Тўлқин Қиличев 2022 йил августида бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоасига бош мураббий этиб тайинланган.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аҳмадалиев, Мадримов ва Жалолов Тўлқин Қиличевга Меrcedes совға қилишди
Фото: Исроил Мадраимовнинг инстаграмдаги саҳифасидан

Ўзбекистонлик профессионал боксчилар Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов ва Баҳодир Жалолов устозлари Тўлқин Қиличевга автомобил совға қилишди.

Боксчилар 1 октябр — устоз ва мураббийлар куни муносабати билан 42 ёшли мутахассисга Mercedes беришди.

Қиличев 2022 йил августида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганди.

Унинг қўл остида жамоа 2023 йилда ўтказилган жаҳон чемпионати ва 2024 йилда ўтказилган жаҳон кубоги мусобақаларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, 2024 йилда Парижда ўтказилган Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик боксчилар 5 та олтин медал қўлга киритишган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг