locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Аллоҳим ҳаммасини кўриб турибди”: мағлубиятни тан олмаган Консбеков шов-шув марказида

Ўзбекистонлик Болтаевга ютқазган қозоқ боксчиси натижадан норози бўлди
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Аллоҳим ҳаммасини кўриб турибди”: мағлубиятни тан олмаган Консбеков шов-шув марказида
Расм: Telegram

Таиланднинг Бангкок шаҳрида давом этаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида навбатдаги чорак финал жанглари бўлиб ўтди. Уларда 75 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Шавкатжон Болтаев собиқ юртдоши — ҳозир Қозоғистон шарафини ҳимоя қилаётган Аман Консбековга қарши рингга чиқди. Йирик баҳсга айланган жангда Болтаев 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.

Бироқ мағлубиятга учраган Консбеков бу натижани осонликча қабул қила олмади. У ўз Instagram саҳифасида шундай изоҳ қолдирди:
“Аллоҳим ҳаммасини кўриб турибди. Бу одатий ҳолат.”

Мухлислар бу сўзларни ҳакамликка ишора, деб баҳолашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Аман Консбеков аввал Ўзбекистон терма жамоаси сафида қатнашган ва 2023 йил ноябридаги мамлакат чемпионатида 71 кг вазн тоифасида бронза медалига эга чиққан. Кейинчалик у Қозоғистон термасига ўтганди.

Жанг натижаси ортидан ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамалар бошланди. Баъзилар ҳакамларни қўллаб-қувватласа, бошқалар натижани қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидламоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг