locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Александр Усик: Трамп ўз сўзлари учун жавоб бера олмаяпти

Бокс
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Александр Усик: Трамп ўз сўзлари учун жавоб бера олмаяпти
Расм: gettyimages.com

38 ёшли украиналик боксер, супероғир вазн тоифасининг собиқ мутлақ чемпиони Александр Усик АҚШнинг президенти Доналд Трампни танқид остига олди.

“У айтаётган гаплари учун жавоб бериши керак. Аммо у жавоб бермаяпти. У аввал ‘буни бир ойда тўхтатаман’ деганди. Нега бундай деганди? Нега ҳали ҳам ҳеч нарса ўзгармади?” — деб келтиради Усик сўзларини CNN.

Усик бу гаплари орқали Трампнинг Украинадаги уруш юзасидан қилган баёнотларига шубҳа билан қараётганини очиқ ифода этди.

Эслатиб ўтамиз, Усик 19 июл куни Даниэл Дюбуага қарши жанг ўтказади. Унда ғалаба қозонса, яна супероғир вазн тоифасининг мутлақ чемпиони унвонини қўлга киритиши мумкин.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг