locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

47 ёшли Мэнни Пакьяо машғулот вақтида рингда рақсга тушди - видео

Видеода тажрибали боксер рингдаги машғулотларини давом эттираётгани ва мусиқа садолари остида рақс ҳаракатларини бажараётганини кўриш мумкин.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Саккизта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган филиппинлик афсонавий боксер Мэнни Пакьяо навбатдаги машғулотидан қизиқарли видеони мухлислари билан бўлишди. 47 ёшли спортчи рингда машқ қилиш билан бирга рақсга ҳам тушган.

Пакьяо машғулот жараёнидан олинган видеони ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирган. Боксер видеога қуйидагича изоҳ қолдирган: “Ҳар бир машғулотдан завқ оламан. Бу оғир меҳнат, аммо мен ўз ишимни яхши кўраман. Яхши мусиқа янграётган бўлса, нега бироз рақсга тушмаслик керак?”

Видеода тажрибали боксер рингдаги машғулотларини давом эттираётгани ва мусиқа садолари остида рақс ҳаракатларини бажараётганини кўриш мумкин. Пакьяо шу тариқа 47 ёшида ҳам спорт билан мунтазам шуғулланаётганини намойиш этган.

Маълумот учун, Мэнни Пакьяо профессионал боксдаги фаолиятини 1995-йилда бошлаган. У 1998-йил декабрь ойида WBC йўналишида илк жаҳон чемпионлиги камарини қўлга киритган. Фаолияти давомида саккизта вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланган филиппинлик боксер профессионал рингда 62 та ғалаба, 8 та мағлубият ва 3 та дуранг қайд этган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг