locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

2-апрел куни Ўзбекистон боксчиларининг Жаҳон кубогидаги жанг натижалари

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
2-апрел куни Ўзбекистон боксчиларининг Жаҳон кубогидаги жанг натижалари
Расм: Pinterest Жасур Умматалиев

2-апрелдан 3-апрелга ўтар кечаси Бразилияда ўтаётган Жаҳон кубогида Ўзбекистон спортчилари иштирокида тўртта жанг бўлиб ўтди.

Рингга тушган боксчилар:
-55 кг: Миразизбек Мирзахалилов (Ўзбекистон) – Николай Павлик (Польша)
-70 кг: Икболжон Холдаров (Ўзбекистон) – Одeл Камара (Англия)
-65 кг: Асадхўжа Мойдинхўжаев (Ўзбекистон) – Юрий Рейс (Бразилия)
-80 кг: Жасур Умматалиев (Ўзбекистон) – Робби Гонсалес (АҚШ)

55 кг вазн тоифасида Миразизбек Мирзахалилов Польшалик рақибини ишончли тарзда 5:0 ҳисобида мағлуб этди. 70 кг вазнда, афсуски, Ўзбекистон вакили Англия боксчисини енгa олмади. Ҳакамлар қарори билан ғалаба Одeл Камара фойдасига ҳал бўлди.
65 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мойдинхўжаев қийин кечган жангда Бразилиялик рақибига 2:3 ҳисобида ютқазди. 80 кг вазнда эса Жасур Умматалиев кескин курашда АҚШ боксчисини минимал фарқ билан 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг