locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

2028 йилги Олимпия ўйинлари (LA 28) сари тайёргарлик жараёнини бошқариш учун Том Диеленни бош котиб лавозимига тайинлади

У очиқ танлов асосида сайланди ва ўз фаолиятини 2026 йил февраль ойидан бошлаши маълум қилинди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
2028 йилги Олимпия ўйинлари (LA 28) сари тайёргарлик жараёнини бошқариш учун Том Диеленни бош котиб лавозимига тайинлади
photo: boks Uzbekistan

World Boxing ташкилоти Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган 2028 йилги Олимпия ўйинлари (LA 28) сари тайёргарлик жараёнини бошқариш учун Том Диеленни бош котиб лавозимига тайинлади. У очиқ танлов асосида сайланди ва ўз фаолиятини 2026 йил февраль ойидан бошлаши маълум қилинди.

Бельгия ва Швейцария фуқароси бўлган Диелен Олимпия спортида қарийб 30 йиллик тажрибага эга. У 2005–2025 йиллар мобайнида World Archery (Жаҳон камондон отиш федерацияси) бош котиби лавозимида ишлаган. Айни дамда унинг раҳбарлиги остида федерация Олимпия дастуридан чиқиб кетиш хавфи остидаги спорт туридан нуфузли, молиявий барқарор ва Халқаро Олимпия Қўмитаси (XOҚ) томонидан тан олинган инновацион ташкилотга айланган.

World Boxing президенти Геннадий Головкин тайинлов юзасидан шундай деди:

“Жаноб Диеленнинг халқаро спортдаги тажрибаси ташкилотимизнинг олдидаги вазифалар ва масъулиятларга тўлиқ мос келади. Ишончим комил, бу тажриба World Boxing нинг келажакдаги ривожига хизмат қилади.”

Том Диелен эса янги лавозим ҳақида қуйидагиларни таъкидлади:

“World Boxing бош котиби сифатида Олимпия ҳаракатидаги янги чақириқни қабул қилишдан жуда мамнунман. Президент Геннадий Головкин билан илк суҳбатимиздёқ ўзаро тушунишга эришганимиздан хурсанд бўлдим. Ушбу ишонч учун унга ва Кенгашга миннатдорчилик билдираман. Яқин даврда Таиланд ва Сенегалда ёш спортчилар учун ўтказиладиган мусобақалар, шунингдек, Бразилия, Хитой ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган World Boxing Cup турнирлари спортчиларнинг LA - 2028 сари йўлини бошлайди. Олдинда жуда ҳаяжонли жараёнлар кутмоқда.”

Шунингдек, Диелен яқин ойларда World Boxing жамоасини кенгайтиришни режалаштираётганини ҳам маълум қилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг