19 ёшли Акмалжон Исроилов жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
Ўзбек спортчиси мезбон Тийжн Стоттга қарши жанг олиб борди.
photo: boxing Uzbekistan
Англиянинг Ливерпул шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати ўзининг ҳал қилувчи қисмига етиб келган. Жамоалар бирин-кетин медалларни жамғариш орқали делегация ҳисобига медалларни тақдим этиб келишмоқда.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркибидаги энг ёш боксиёр Акмалжон Исроилов (-86 кг) иштирокидаги финал баҳси поёнига етди.
Мезбон Тийжн Стоттга қарши жанг олиб борган 19 ёшли боксиёримиз рақибини кучли зарбалари олдида ожиз қолдириб, жаҳон чемпионлигига сазовор бўлди.
Иброҳим Жалолов
Редактор