locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жеко учун сўнгги мундиал. Б гуруҳига назар соламиз

Бу квартетда мезбонлардан бири Канада, Босния, Қатар ва Швейцария ўрин олган.
Жеко учун сўнгги мундиал. Б гуруҳига назар соламиз
ФОТО: Getty images

Жаҳон чемпионати иштирокчилари таништиришда давом этамиз. Навбат Б гуруҳига етиб келди. Бу квартетда мезбонлардан бири Канада, Босния, Қатар ва Швейцария ўрин олган. Демак, давом этамиз.

Босния ва Герцеговина

Мураббий

Сергей Барбарез номи Болқон ҳудудидан ташқарида унчалик машҳур эмас, аммо Босния футболи учун у ҳақиқий афсона ҳисобланади. Баланд бўйли ҳужумчи Бундеслигада ажойиб фаолият юритган — у олти клуб сафида ўйнаган (жумладан, Дортмунднинг «Боруссия», «Гамбург» ва «Байер» жамоаларида), ҳатто бир мавсумда энг яхши тўпурарга айланган.

Энг муҳими, у мураббий сифатида ҳам терма жамоани инқироздан олиб чиқди. Бунинг ажабланарли томони шундаки, Барбарез терма жамоага тайинлангунча умуман мураббийлик тажрибасига эга эмас эди.
Босниянинг ЖЧ йўли Европадаги энг драматиклардан бири бўлди: аввал плей-оффда Уэльсни пенальтилар сериясида мағлуб этди, кейин эса Италияни мусобақадан четлатди — италияликлар учинчи бор кетма-кет мундиални ўтказиб юбормоқда.

Юлдуз

Терма жамоанинг асосий юзи ҳамон Эдин Жеко. Март ойида у 40 ёшни қарши олди, лекин ҳали ҳам сардор, энг яхши тўпурар ва ҳужумдаги асосий фигура бўлиб қолмоқда.

У 2014 йилги мундиалда ҳам қатнашган икки футболчидан бири (иккинчиси — Сеад Колашинац).

Шу билан бирга, янги авлод ҳам етишиб чиқди: Эрмедин Демирович («Штутгарт» етакчиларидан бири), Амар Дедич (истиқболли ҳимоячи), Тарик Мухаремович (Серия Ада ўсишда) ва 18 ёшли Керим Айлагберович («Зальцбург» асосий таркибига кириб келган).
Жеко эса фаолиятини юқори даражада давом эттирмоқда — янги мавсумда «Шальке» сафида Бундеслигада ўйнайди.

Мақсад

Бу гуруҳда мутлақ фаворит йўқ, аммо бир неча “қора от” жамоалар бор.
Турнир кенгайганидан сўнг гранд жамоалар гуруҳлар бўйлаб “тақсимланиб кетди”. Шу сабабли В гуруҳида суперюлдузлар деярли йўқ.

Чемпионлик эҳтимоли (Opta): 0,18%

Канада

Мураббий

Канада терма жамоаси узоқ йиллар сояда қолиб келган, аммо сўнгги йилларда Альфонсо Дэвис ва Жонатан Дэвид каби юлдузлар пайдо бўлди.

2022 йилда жамоа 36 йиллик танаффусдан сўнг мундиалга қайтди, 2024 йилда эса Копа Америка ярим финалигача етиб борди.
Натижалар пасая бошлагач, жамоа Жесси Маршга ишониб топширилди. У “Ред Булл” тизимида тажриба орттирган ва “Лидс”ни бошқарган.
Марш жамоалари агрессив прессинг ва юқори темп билан ажралиб туради. Унинг қўл остида Канада янада шиддатли ва энергияга тўла жамоага айланди.

Юлдуз

Канаданинг асосий юлдузи — Альфонсо Дэвис. У “Бавария”да ўйнайди ва жаҳон футболидаги энг тезкор ҳимоячилардан бири.
Бироқ у сўнгги мавсумда кўп жароҳат олди ва ҳозирча оптимал формада эмас. Шу сабаб унинг мундиал бошланишига тайёрлиги ҳам савол остида.
Шунга қарамай, Канада энди фақат битта футболчига боғлиқ жамоа эмас.

Мақсад

Канаданинг асосий вазифаси — тарихда илк бор плей-оффга чиқиш. Бу эса амалга ошиши мумкин бўлган мақсад.
Швейцария гуруҳ фаворити бўлса-да, Босния ва Қатарга қарши ўйинларда Канадада имконият бор. Уй омиллари ҳам катта аҳамиятга эга.

Чемпионлик эҳтимоли (Opta): 0,62%

Қатар

Мураббий

2022 йилги уй мундиалидаги омадсизликдан сўнг Қатар ҳақиқат билан юзма-юз келди. Жамоа иккинчи марта Осиё кубогини ютган бўлса-да, юқори даражада рақобат қилиш қийинлиги кўриниб қолди.
Жамоани ҳозир Хулен Лопетеги бошқармоқда. У тажрибали мураббий бўлиб, “Севилья” ва АПЛда ишлаган.

Қатар ҳозир анча эҳтиёткор услубда ўйнайди: интизом, қарши ҳужум ва стандарт ҳолатларга таянади.

Юлдуз

Жамоанинг асосий фигураси — Акрам Афиф. У Осиёда суперюлдуз ҳисобланади ва Қатарнинг сўнгги муваффақиятларида ҳал қилувчи рол ўйнаган.

У нафақат гол уради, балки ҳужумларни ташкил қилади ва жамоанинг ижодий маркази ҳисобланади.

Мақсад

Қатар учун асосий вазифа — ЖЧда камида битта ўйинда ғалаба қозониш. 2022 йилда жамоа барча учрашувни ютқазган эди.
Ҳозир ҳам рақобат кучли, аммо курашчан ўйин кўрсатишнинг ўзи ҳам ижобий баҳоланади.

Чемпионлик эҳтимоли (Opta): 0,11%

Швейцария

Мураббий

Мурат Якин 2021 йилда терма жамоа бошқарувига келганда танқидлар кўп бўлган эди. Аммо ҳозир у ўзини оқлади. Швейцариянинг асосий кучи — интизом ва ташкилотчилик. Жамоа камдан-кам ҳолларда парчаланиб кетади ва доим рақобатбардош бўлиб қолади.
Евро-2024да улар ярим финалга яқин келиб, фақат Англияга пенальтиларда ютқазди.

Юлдуз

Гранит Жака — жамоанинг етакчиси. У узоқ йиллардан бери барқарор ўйин намойиш этиб келмоқда. У “Байер” ва “Сандерленд”да ҳам етакчи бўлган ва ҳозир ҳам терма жамоада асосий фигура ҳисобланади.
Швейцариянинг яна бир устунлиги — кучли ҳимоя чизиғи ва ишончли дарвозабон Грегор Кобель.

Мақсад

Швейцария гуруҳдан чиқиши шарт. Бу жамоа таркиб ва тажриба жиҳатдан бошқалардан устун. Плей-оффда эса мақсад — камида чорак финалга етиш. Бу энг реал ва муносиб натижа ҳисобланади.

Чемпионлик эҳтимоли (Opta): 1,09%

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг