Ўзбекистоннинг 2025 йилдаги энг яхши топ-10 боксчиси
Ўзбекистонлик кучли боксчилар рейтинги тузилди. 2025 йилдаги натижаларга кўра, боксчиларнинг умумий натижаларига назар соламиз.
Баҳодир Жалолов
Супер оғир вазн тоифасидаги боксчимиз Баҳодир Жалолов Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс оқшоми доирасида украиналик Игорь Шевазуцкийга қарши рингга кўтарилди. 10 раунд этиб белгиланган жанг тўлиқ давом этди ва якунда Жалолов очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.
Натижада 30 ёшли Жалоловнинг ғалабалари сони 15 тага етди. Аввалги ғалабаларнинг барчаси муддатидан олдин қўлга киритилганди. Спортчининг ҳисобида ҳозирча бирорта мағлубият ёки дуранг мавжуд эмас.

Ҳасанбой Дўсматов
Бокс бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Болгариядаги "Странжа" франциялик рақибига ютқазиб қўйди. Кейинчалик у Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича "Константин Коротков" халқаро хотира мусобақасида укасига қарши жангдан воз кечди. Ҳасанбой Дўсматов эса укаси Фарёзбек билан кутилганидек чорак финалнинг ўзида тўқнаш келди. Бу вазиятда аввал бўлганидек, Ҳасанбой жангга чиқмади ва ўз-ўзидан Фарёзбек кейинги босқичга йўл олди.

Муроджон Аҳмадалиев
Проф бокснинг иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA Interim камари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев 30 май куни Мексиканинг Гваделахара шаҳрида ўтказиладиган жанг оқшомида мезбон Луис Кастильога қарши рингга кўтарилади.
Шундан кейин Аҳмадалиев 14 сентябрь куни Токиода иккинчи энг енгил вазндаги мутлақ чемпион Наоя Иноуэ билан рингга кўтарилади.
Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев шу кунгача проф боксда 14 та жанг ўтказиб, уларнинг 13 тасида ғалабага эришган (10 та нокаут). 1 та жангда мағлуб бўлган.

Шаҳрам Ғиёсов
Бухоролик тажрибали боксчимиз, яримўрта вазн тоифасидаги проф боксчи Шаҳрам Ғиёсов 13 апрель куни навбатдаги жангда иштирок этди. Унда Ғиёсов аргентиналик Франко Максимилиано Окампони 4-раундда муддатидан олдин мағлубиятга учратди.
Фаолиятидаги 17-ғалабасини қўлга киритган Шаҳрам Окампони мағлуб этиш орқали 75 минг АҚШ доллари миқдорида гонорарга эга чиққан.
Шаҳрамнинг кейинги жанги чемпионга қарши кечади. Унга кўра, у ярим ўрта вазн тоифасида IBF ва WBA йўналишлари чемпиони Жейрон Эннис билан рингга кўтарилади. Жанг санаси тез орада эълон қилинади.

Исроил Мадримов
Кучли зарба соҳиби бўлган Мадримов февраль ойида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган проф бокс оқшоми доирасида америкалик Виржил Ортис билан жанг ўтказганди.
12 раундлик чемпионлик жанги тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарори билан (117-111, 115-113, 115-113) Виржил Ортис ғалаба қозониб, ўз камарини сақлаб қолганди. Исроил эса бу жангдан 800 млн доллар атрофида пул ишлаб олганди.

Бектемир Мелиқўзиев
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида фаолият юритувчи ўзбекистонлик чарм-қўлқоп устаси Бектемир Мелиқўзиев май ойида рингга кўтарилади.
30 май куни Лас-Вегас шаҳридаги Virgin Hotels мажмуасида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида иштирок этади. 29 ёшли ўзбекистонлик боксчи шу куни америкалик Дарьюс Фулгхэм билан жанг ўтказади. Беллашув ғолиби кейинги жангини айнан титул учун ўтказади.
Маълумот учун, Бектемир фаолияти давомида ҳозирга қадар 16 та жанг ўтказиб, 15 та ғалаба (10 КО) ва 1 та мағлубият қайд этган.

Отабек Холматов
Проф боксчимиз Отабек Холматов яқинда Астанада ярим енгил вазн тоифасида Филиппин вакили Жейсон Каной Манигосга қарши баҳс олиб борди.
Ярим енгил вазн тоифасидаги жанг 8 раундга мўлжалланганди. Холматов баҳснинг сўнгги, саккизинчи раундида Канойни нокаутга учратди. Бу ғалабадан сўнг Отабек Холматовнинг ҳисобидаги ғалабалар сони 13 тага етди. У бунга қадар охирги бўлиб турган жангида (2024 йил март ойида) Раймонд Фордга имкониятни бой берганди.

Муҳаммад Шехов
Ўзбекистонда туғилган Шехов апрель ойида Венгрияда профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилди. У 20 ёшли Орландо Моралесни 8 раундлик жангда очколар эвазига мағлуб этди.
Маълумот учун, Муҳаммад Шехов Бухорода таваллуд топган. Узоқ йиллар мобайнида Россия шарафини ҳимоя қилган. Бугунги кунда рингга Ўзбекистон ва Россия байроқлари билан чиқади. Профессионал боксда 17 та жанг ўтказган ва уларнинг 16 тасида ғалабага эришган. 1 та жанги дуранг билан якунланган.

Ботир Аҳмедов
Профессионал боксда фаолиятини олиб бораётган Ботир Аҳмедов Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида проф бокс бўйича "Riyadh Season" мусобақасида рингга кўтарилди. Аҳмедов ушбу оқшомда мексикалик Оскар Дуартега қарши баҳс олиб борди. WBA элиминатори мақомидаги жанг тўлиқ 10 раунд давом этди. Унда Оскар Дуарте очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Ботир Аҳмедов фаолиятидаги 14-жангида ўзининг тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Фазлиддин Ғоибназаров
“Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби бўлган Ғойибназаровга АҚШдаги бир қанча промоутерлик компаниялари томонидан таклиф тушган.
Фазлиддин ушбу таклифларни кўриб чиқмоқда ва тез орада ўзига мос вариантни танлаб, шартнома имзолайди. Шундан сўнг у ҳам проф бокс кечаларида рингга кўтарилишни бошлайди.
