Ўзбекистон ёш шахматчилари Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада юқори натижа қайд этиб, жами 12 та медални қўлга киритди.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Chess Uzbekistan
Жорий йилнинг, 16–21 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида шахмат бўйича 9–17 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида рапид ва блиц йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионати якунланди.
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада юқори натижа қайд этиб, жами 12 та медални қўлга киритди:
— 5 та олтин
— 2 та кумуш
— 5 та бронза
Ушбу натижа билан терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
Иккинчи ўрин мусобақа мезбони Туркия терма жамоасига насиб этди (8 та медал). Кучли учликни FIDE жамоаси 6 та медал билан якунлади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист