Ван Дейк «Ливерпуль»ни тарк этиши мумкин
Ван Дейк 2018 йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images
Нидерландиялик марказий ҳимоячи Виржил ван Дейк жорий мавсум якунида «Ливерпуль»ни тарк этиши мумкин. Унинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси келаси ёзда ўз ниҳоясига етади.
Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотига кўра, 35 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга бир нечта клуб қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида Мадриднинг «Реал» клуби, Истанбулнинг «Галатасарой»и, «Милан» ва «Интер Майами» бор.
Ван Дейк 2018 йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Айни пайтда ҳимоячининг бозордаги қиймати 15 миллион еврони ташкил этмоқда.
Нидерландиялик футболчи жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 5 та учрашувда майдонга тушди.