locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қуйи дивизионга тушиб кетиш хавфи остидаги топ-4 жамоа

"Тоттенхэм" ҳам бор.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қуйи дивизионга тушиб кетиш хавфи остидаги топ-4 жамоа
ФОТО: Getty images

Европанинг топ-5 чемпионатлари ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Германияда чемпионлик масаласи аллақачон ечимини топган. Қолган 4 та лигаларда эса ғолиблик учун кураш давом этмоқда. Шу ўринда юқорида 5 та лигада жон сақлаб қолиш йўлида ҳам аёвсиз кураш кечмоқда. Қуйида эътиборингизга қуйи дивизионга тушиб кетиш хавфи остида турган 4 та топ жамоа ҳақида сўз юритамиз.

“ТОТТЕНҲЭМ”
Турнир жадвалидаги ҳолати: 34 очко (18-ўрин)

“Шпорлар”га мавсумда жуда омадсиз келди. Томас Франк бошқарувида натижалар яхши бўлгани йўқ. Натижада раҳбарият даниялик мутахассисни истеъфога чиқарди. Кейин эса Игорь Тудор таклиф қилинди. Афсуски, хорватиялик мутахассис жамоа билан бирорта ҳам ўйинда ғалаба қозона олмади. Натижада Тудор ҳам муддатидан олдин вазифасидан озод этилди. Хавфли зонага тушиб кетмаслик учун Роберто Де Зерби тайинланди. Ҳозирча италиялик мураббий билан натижалар бирданига ўзгариб қолгани йўқ. Ҳозирда улар 18-ўринда. 17-ўринда турган “Вест Хэм”дан икки очко орда қолмоқда. “Тоттенхэм”ни олдинда “Астон Вилла”, “Лидс”, “Челси” ва “Эвертон”га қарши беллашувлар кутмоқда.

Spurs Hit Historic Low: Tottenham's Winless 2026 Run Continues Amid  Relegation Fears | Football News - News18

СЕВИЛЬЯ”
Турнир жадвалидаги ҳолати: 34 (18-ўрин)

Андалусия клуби Сегундага тушиб кетиши мумкин. Бунга жамоадаги молиявий қийинчиликлар ҳам таъсир қилмоқда. Охирги йилларда “Севилья”да айнан шу муаммо авж олди ва натижалар бирданига пасая бошлади. Март ойида раҳбарият бош мураббий Матиас Алмейдани истеъфога чиқарди. Ўрнига Луис Гарсия таклиф қилинди. 53 ёшли мутахассис жамоани ҳозирча ўзгартира олгани йўқ.

“Севилья” сўнгги 8 та ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозонди. Уларни лигада қолиши учун яна 5 та учрашуви бор. “Реал Сосьедад”, “Эспанёл”, “Вильярреал”, “Реал” ва “Сельта”. Бир қарашда жамоани жиддий рақиблар кутмоқда.

Sevilla move closer to La Liga relegation after loss against Osasuna

“ВОЛЬФСБУРГ”
Турнир жадвалидаги ҳолати: 25 (17-ўрин)

“Бўрилар” 1997 йилдан бери узлуксиз Бундеслига иштирокчиси ҳисобланади. Бироқ жорий мавсумда жамоанинг ишлари яхши эмас қуйи дивизионга тушиб кетиш хавфи юқори. Улар март ойи бошида “Штутгарт”га 4:0 ҳисобида ютқазиб, қуйи икки ўринга тушиб қолганди. Орадан бир ҳафта ўтиб, улар жорий мавсумда иккинчи марта мураббийларини алмаштирдилар.

Энди учта ўйин қолганда, "Волфсбург" ўзидан юқорида турган жамоадан 6 очкога ортда қолмоқда. Бундеслиганинг плей-офф босқичидан бир очко узоқда.
Улар бу мавсумда Германия чемпионатидаги энг ёмон ҳимояга эга бўлиб, 60 дан ортиқ гол ўтказиб юборишди.

2009 йилда “Вольфсбург” Жеко билан Бундеслигада чемпион бўлган эди. Жорий мавсумда Эриксен билан қуйи дивизион томон одимламоқда.

Wolfsburg in crisis » TSG Hoffenheim

“НИЦЦА”
Турнир жадвалидаги ҳолати: 30 (15-ўрин)

Франция чемпионатида яна учта турдан сўнг 2025/2026 йилги мавсум якунига етади. “Ницца” эса хавфли зонага яқин. 16-ўриндаги жамоа билан фарқ 5 очкони ташкил этади. Агарда жамоа олдинда турган 3 та баҳсда керакли очколарини тўплай олмаса, ортида турган “Осер” муваффақият қозонса, “Ницца” қуйи дивизионга равона бўлиши ҳеч гап эмас. Охирги йилларда жамоада таркибда ҳам мураббийлар штабида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди. Бунинг натижасида эса вазият бирданига ўзгариб кетди ва пасайишлар кузатила бошлади. Жамоанинг Франция чемпионатида ишлари яхши эмас. Аммо улар Франция кубоги финалига чиққан, 23 май куни ғолиблик йўлида “Ланс” билан ҳисоб-китоб қилади. Шунингдек, чемпионат доирасида ҳам улар билан 3 май куни беллашади.

OGC Nice set unwanted records on sombre night in Europa League - Yahoo  Sports
Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг