locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тимур Кападзе: \"Ашурматов ҳам, Шомуродов ҳам ёш бола эмас\"

Миллий терма жамоа устози икки нафар футболчи борасида ўз фикрларини билдирди.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тимур Кападзе: "Ашурматов ҳам, Шомуродов ҳам ёш бола эмас"
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчилари Элдор Шомуродов Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир", Рустамжон Ашурматов эса Теҳроннинг "Истиқлол" клубига ўтмоқда.

Sports24.uz сайти Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзенинг бу трансферларга муносабати билан қизиқди.

"Тўғриси ҳали бу икки трансфер амалга расман ошмади. Ҳар бир футболчимиз яхши, кучли клубларда ва тажрибали мураббийлар қўлида ўйнашини тилайман. Шомуродов ва Ашурматов ҳозиргача яхши жамоалар ўйнашди, кучли мураббийлар билан ишлашди. Ишонаманки уларнинг олдида бошқа вариантлар ҳам бўлган. Бу уларнинг танлови, муносабатим ижобий, ҳар иккаласига омад тилайман. Терма жамоа бош мураббийи сифатида битта нарсани тилайман қайси клубга ўтишса ҳам асосий футболчи бўлиб кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишсин. Элдор ҳам, Рустам ҳам ёш бола эмас. Ҳар иккаласи ҳам тажрибали футболчилар ҳисобланади", - деди Тимур Кападзе.

Фарҳод Файзиев
Фарҳод Файзиев
Эксперт
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг