locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суннатилло Абдуллажонов: «Ўтган мавсумдан 100 фоиз қониқиш ҳосил қилмадим»

Футболчи янги мавсумда Термизда бошлайди.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суннатилло Абдуллажонов: «Ўтган мавсумдан 100 фоиз қониқиш ҳосил қилмадим»
Фото: Хоразм ПФК

2025 йилги мавсумни “Хоразм”да ўтказган ярим ҳимоячи Суннатилло Абдуллажонов эндиликда “Сурхон”да тўп суради. 29 ёшли футболчи Термиз клуби билан битим тузди. Шундан сўнг Sports24.uz мухбири билан суҳбатда бўлди.

“Сурхон”га ўтиши ҳақида

- “Сурхон”га ўтишим оддий бўлди. Клуб мураббийлари томонидан қизиқиш бўлди. Барчасини гаплашганимизда футболга бўлган қарашларимиз ва мақсадларимиз бир-бирига мос келди. Натижада келишувга эришдик. Эндиликда “Сурхон” сафида ўйнайман.

Ўтган мавсум ҳақида

- Ўйлашимча, “Хоразм” мавсумни ёмон ўтказгани йўқ. Гарчи жамоа анча йиллар олдин Суперлигада иштирок этганди. Шунга қарамай, мавсумни яхши тугатдик. Тўғри, турнир жадвалидаги ҳолатимиз кўнгилдагидек эмасди. лекин ўйин борасида ҳеч кимдан қолишмадик. Буни Суперлигани кузатиб борган мухлислар ҳам яхши билади. Бироқ жамоамизга қайсидур жойларда омадимиз келмади.

“Хоразм” ҳақида

- Очиғи, “Хоразм”да қолиш ёки қолмаслигим ҳақида клубдагилар билан гаплашганим йўқ. Лекин уларга миннатдорчилик билдираман. Янги мавсумда жамоага фақат омад тилайман.

Ўзининг фаолияти ҳақида

- Фикримча, “Хоразм” билан янада яхши натижалар қайд этишимиз мумкин эди. Шаҳсан мен мавсумдан 100 фоиз қониқиш ҳосил қилдим деб айта олмайман.

Янги мавсум ҳақида

- 2026 йилда Суперлига тақвимида катта танаффуслар бўлишини инобатга олсак, ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлишимиз керак. Мавсум қизиқарли бўлишига умид қиламан. Ўйлайманки, янги мавсум 2025 йилдагидан асло кам бўлмайди. Ҳамма жамоалар ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Бу эса фақат футболимиз фойдасига хизмат қилади деб ўйлайман.

Баҳромжон Бобонов суҳбатлашди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг