Санчо «Ювентус»га ўтиш учун маошини камайтиришга рози
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Жэйдон Санчо фаолиятини "Ювентус"да давом эттириш учун маошини сезиларли даражада камайтиришга рози. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.
Манбага кўра, инглиз бир мавсум учун 5 млн евро маошга рози. Шу билан бирга, шартномада 1,5 миллион евро миқдорида бонуслар қайд этилиши мумкин.
Аввалроқ Санчо туринликлардан йилига 10 миллион евро атрофида маош олишни режалаштираётгани хабар қилинганди.
"Ювентус" манкунианликлар билан музокаралар олиб бораётгани Жейдон трансферига 10+5 млн евро бонус тўлашга тайёрлигини хабар қилинганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист