Родри – «Реал»нинг асосий трансфер мақсади
Унинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images
“Реал” клуби “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатмоқда.
TeamTALK нашри хабар беришича, “қироллик” клуби 29 ёшли испаниялик футболчини ўз сафига қўшиб олишни жиддий бел боғлаган. Футболчи ёзги трансфер вақтида жамоанинг асосий трансфер мақсадига айланиши мумкин.
Шу ўринда “Манчестер Сити” ҳам Родри билан шартномани узайтириш масаласида музокараларни бошлашга тайёр.
Маълумот учун, жорий мавсумда Родри барча мусобақалар доирасида жами 19 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган. Унинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист