locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Осиё Футбол Конфедерацияси Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди

Иқтисодий лойиҳалар ва янги ташаббусларни амалга ошириш бўйича муҳим қарорлар муҳокама қилинди.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Осиё Футбол Конфедерацияси Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди
Фото: ЎФА

Бугун Канаданинг Ванкувер шаҳрида Осиё Футбол Конфедерацияси Ижроия қўмитасининг 8-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ижроия Қўмитанинг Марказий Осиё минтақаси вакили, ӮФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳам иштирок этди.

Йиғилишга ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа раислик қилди. Унда Осиё футболининг долзарб масалалари, минтақадаги футболни янада ривожлантириш, аъзо ассоциациялар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш, иқтисодий лойиҳалар ва янги ташаббусларни амалга ошириш бўйича муҳим қарорлар муҳокама қилинди.

Шайх Салмон ўз нутқида сўнгги йилларда Осиё футболида эришилган ютуқларни эътироф этди.
Бизнинг асосий мақсадимиз Осиё футболининг савияси ва иқтисодий имкониятларини янада оширишдан иборат. Бугунги кунда 2029–2036 йиллар цикли учун иқтисодий ва тижорат ҳуқуқларига оид лойиҳаларда муҳим ютуқларга эришилди. Биз ушбу ижобий динамикани сақлаб қолишга қатъий интилмиз, деди ОФК раҳбари.

ОФК президенти жараён давомида юқори даражадаги шаффофликни таъминлаган ОФК Аудит ва мувофиқлик қўмитаси ҳамда Тендерларни бошқариш жамоасига миннатдорлик билдирди.

Йиғилиш давомида, шунингдек, Осиё Футбол Конфедерацияси ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг навбатдаги муддатга қайта сайланишини бир овоздан қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Ушбу қарор ОФК ва ФИФА ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижаси сифатида қайд этилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг