«МЮ» «Арсенал»га қарши, «Сити» сафарда ўйнайди. Ҳафта ўйинлари анонси
Европа катта футбол байрами қайтди. Эндиликда ҳар ҳафтада футбол ишқибозларини Топ-5 чемпионатларида қизиқарли беллашувлар кутиб туради. Биз эса бугун олдинда турган ҳафта ўйинларига диққатингизни қаратамиз.
Вулверхэмптон – Манчестер Сити (16 август, 21:30)
Одатда мавсумнинг илк ўйинлари ҳар доим қийин кечган. “Манчестер Сити” меҳмонда “Вулверхэмптон”га қарши ўйнайди. Бу жамоалар ўртасидаги ўзаро беллашувларда яққол устунлик “шаҳарликлар” томонида бўлиб келган. Ўтган мавсумлаги омадсизликлар фонидан келиб чиқиб, “Манчестер Сити” таркибни сезирарли даражада кучайтирди. Бу эса қанчалик жамоага ёрдам беришини вақт кўрсатади.
“Вулверхэмптон”га келсак, Матеус Куньяни “Манчестер Юнайтед”га яхши суммага пуллаб юборди. Таркибни кучайтириш борасида бир қатор ўзгаришларни амалга оширди.
Бу ўйинда устунлик “Сити” томонида дейиш мумкин. Қолаверса, инглиз сайтлари Абдуқодир Ҳусанов бугун асосий таркибда майдонга тушишини тахмин қилмоқда. Қолганини ўйин вақтида билиб оламиз.
Мальорка – Барселона (16 август, 22:30)
Ла Лигада янги мавсум старт олди. “Жирона” мавсумни муваффақиятсиз бошлади. Бугун “Барселона” курашга қўшилади. Бу клубда яхши янгиликлар бор. Жоан Гарсия ва Маркус Рэшфорд лига рўйхатидан ўтказди. Табиийки, Флик оптимал таркиб билан ҳаракат қилади.
Гампер кубогида “Комо”га қарши баҳсда мураббий барча футболчиларнинг имкониятларини синаб кўрди. Айтиш мумкинки, “Барселона” яхши ҳолатда мавсумга кириб келмоқда. Вазифа ҳам қийинлашган. Ҳар ҳолда “Реал” ҳам Ла Лига чемпионлигини мақсад қилади. “Барса” эса амалдаги совринни сақлаб қолиш пайида бўлади.
Қисқаси, “Барса” сафарда ўйнашига қарамай, устунликка эга. Буни майдонда исботлаш лозим. Мавсумнинг илк ўйини қийин кечади. Бундай ҳолатда германиялик мутахассис қўл остида Каталония клуби қандай чиқиб кетади, буни тез орада билиб оламиз.
Челси – Кристал Пэлас (17 август, 18:00)
Лондонда дерби бўлиб ўтади. “Челси” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати соврини билан янги мавсумга киришади. Футболчиларда юқори кайфият бор. Ёзги трансфер вақтида яхши ўйинчилар жалб қилинди. Мареска ўз интервьюларида чемпионликни мақсад қилганини айтди. Демак, АПЛда соврин учун кураш янада қизғин кечиши тахмин қилиш мумкин.
“Бургутлар” ҳам юқори кайфият билан мавсумга киришади. Англия суперкубогида “Ливерпул”ни енгиб, ўз тарихида иккинчи совринга эришди. Тўғри, “Кристал Пэлас” мавсум давомида юқори ўринлар учун курашга қўшилмайди. Лекин кучли жамоалардан очко олиши мумкин. Айнан шу жиҳати билан “Кристал Пэлас”нинг ўз қадриятлари бор.
Ўзаро ўйинларга эътибор беринг: Сўнгги 16та ўйинда “Челси” рақибига ютқазмаган. 2017 йилда “бургутлар” ўз майдонида охирги ғалабага эришган.
МЮ – Арсенал (17 август, 20:30)
АПЛнинг 1-туридаёқ катта баҳс мухлислар диққат марказида бўлади. “Манчестер Юнайтед” яхши ижрочиларни жалб қилди. Яхши савиядаги ўйинчиларга эга бўлди. Раҳбарият катта пулларни сарфлади. Табиийки, эндиликда “қизил иблислар” ишқибозлари яхши натижаларни кутишади. Рубен Аморим бундай ҳолатда қандай жамоани шакллантириши ҳам кўпчиликни қизиқтиради.
“Арсенал” бир неча йилдирки, чемпионлик пойгасида етакчилардан бири бўлиб келади. Аммо муҳим паллада кўп очко йўқотиши туфайли чемпионлик пойгасидан чиқиб кетади. Артета бу омадсизликка барҳам бериш йўлларини излаяпти. Лекин барибир жамоага тажриба етишмаслиги кўзга ташланмоқда. Хўш, “тўпчилар” янги мавсумга тайёрми? Биринчи турдаёқ жиддий қаршилик кўрсата оладимикан? Буни якшанба куни билиб оламиз.
Реал – Осасуна (19 август, 23:59)
Мадрид клуби Хаби Алонсо билан янги мавсумга киришмоқда. Ёзда испаниялик мутахассис истаган таркиб шакллантирилди. Ҳимоянинг турли чизиқларига янги номлар жалб қилинди. Айниқса, Трент ва Хейсен топ трансфер сифатида кўриш мумкин.
Хўш, Мадрид клубида йўқотишлар борми? Жуд Беллингем мавсум старти арафасида “қироллик” клубига ёрдам бера олмайди. Қолган чизиқлар борасида эса ҳеч қандай йўқотишлар йўқ.
Ўзаро ўйинларга кўра, “Реал” рақибидан устунлик қилиб келган. “Осасуна” асосан қарши ҳужумлар орқали ўйнайди. Бу орқали рақибига қанчалик хавф туғдиришини 19 август тунда билиб оламиз.
БОШҚА ЎЙИНЛАР
16 август. Лион – Ланс (23:45)
17 август. Атлетик – Севилья (22:30), Нант – ПСЖ (23:45)