locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Музаффар Аҳаджонов: «Ўзбекистонга медаллар билан қайтишни мақсад қилганмиз»

Ҳужумчи икки ўйинда 4 та гол урди.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Музаффар Аҳаджонов: «Ўзбекистонга медаллар билан қайтишни мақсад қилганмиз»
Фото: Ўзбекистон футзали

Ўзбекистон футзал жамоаси Озарбойжонда Ислом Бирдамлиги турнирида иштирок этмоқда.

Футзалчилар турнирнинг дастлабки икки ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди. Саудия Арабистони ва Озарбайжон билан беллашувда терма жамоа футзалчиси Музаффар Аҳаджонов жами 4 та голга муаллифлик қилди. Sports24.uz мухбири у билан боғланди.

“Озарбойжон билан ўйинни бошидан яхши старт олдик. Афсуски, 2-дақиқада пеналтидан фойдалана олмадим. Лекин жамоадошларим мени қўллаб-қувватлашди. Бу эса менга ижобий таъсир ўтказиб, ўйин давомида уч маротаба рақиб дарвозасига йўл топдим.

Тўғриси, бу турнирда биринчи марта қатнашяпман. Ҳаммаси менда ижобий таассурот қолдирмоқда. Ташкилотчилар барчасига эътибор қаратишган ва ҳеч қандай камчиликларни кўрмайсиз. Турнир аъло даражада давом этмоқда.

Турнир муваффақиятли бошладик ва 4 та гол урган бўлишимга қарамай, шахсий кўрсаткичлар муҳим эмас. Асосийси, жамоамиз билан муваффақият қозониш ва ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни режалаштирганмиз. Ўйлайманки, турнирда ватанимиз байроғинии юксакларга кўтариб, медаллар билан Ўзбекистонга қайтамиз.

Ушбу турнирда етакчи жамоалар кўп. Ўйлашимча, Марокаш ғолиблик учун асосий даъвогалардан бири. Қолганини ўйинлар давомида билиб олишимиз мумкин.

Осиё кубогига қуръа ташланди. Фикримча, бизнинг гуруҳда кучсиз рақибнинг ўзи йўқ. Ҳаммананиг имконияти тенг ва ҳар бир жамоа кейинги босқичга чиқиш учун курашади. Хуллас, Осиё кубогига жиддий эътибор қаратишиз лозим”, - деди Аҳаджонов.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг