locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Машраб Адилов: «Осиё кубогига юз фоизлик натижа билан йўл олишни мақсад қилганмиз»

Футзалчи клуби ва терма жамоа борасида ўз фикрларини билдирди.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Машраб Адилов: «Осиё кубогига юз фоизлик натижа билан йўл олишни мақсад қилганмиз»
Фото: БМБ

Ўзбекистон футзал жамоаси аъзоси Машраб Адилов БМБ клуби шарафини ҳимоя қиляпти. Амалдаги чемпион мавсумнинг 1-турида 2 ғалаба ва бир дуранг қайд этди. Sports24.uz мухбири Адилов билан боғланиб, янги мавсумнинг старти ва миллий жамоанинг Осиё кубоги саралаш босқичига тайёргарлиги борасида суҳбатлашди.

“БМБ мавсумни яхши бошлади деб ўйлайман. Чунки чемпионатдаги асосий рақибимиз билан дуранг қайд этдик. Икки ўйинда ҳам муҳим ғалабани қўлга киритдик. Айниқса, учинчи ўйинимизга келиб, жамоамиз ўзи истагандек ҳаракат қилди. Ўйлайманки, жамоамиз ўйиндан ўйинга натижаларимиз яхшиланиб боради ва чемпионлик сари ҳаракат қиламиз. Мухлисларимизни қувонтира оламиз.

Тўғриси, бу мавсум чемпионлик йўлида бизга осон бўлмайди. Олий лигада 4-5та жамоа яхши савиядаги футзалчиларни ўз сафига қўшиб олди. Бу жамоаларда чемпионликни мақсад қилган. Табиийки, ютуққа эришиш йўлида жиддий рақобатга дуч келамиз. Аммо БМБ яна чемпион бўлишни режалаштирган. Бунга эриша оламиз. Ҳаммаси мавсум якунида маълум бўлади.

Ҳозир айнан шу жамоа бизга жиддий рақобатчи бўлади деб айта олмайман. Кимга қарши ўйнасак, улар осонликча таслим бўлмайди. Шу сабаб ҳар бир баҳсимизга жиддий эътибор қаратишимиз керак. Юқорида айтганимдек, Олий лигадаги иштирокчида яхши даражадаги футзалчилар бор.

Албатта, саралаш ўйинларига яхши тайёргарлик кўряпмиз. Машғулотларда қаттиқ меҳнат қиляпмиз. Саралаш ўйинлари ҳам осон ўтмайди. Мақсадимиз 100 фоизлик натижа билан Осиё чемпионатига йўлланма олиш”, - дейди Адилов.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг